МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИШ ЖАЗОСИНИ ТАЙИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Адилов Бобир Беҳбудиевич

Тошкент шаҳар ИИББ Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сон Ички ишлар бўлими бошлиғи


Abstract

Маълумки, маъмурий қамоққа олиш маъмурий жазо тизимидаги энг оғир жазо турларидан бири саналади. У айбдор шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган орган (мансабдор шахс) томонидан белгиланган муддатда (одатда уч суткадан ўн беш суткагача) озодликдан маҳрум қилиниши (жамиятдан ажратилиши)ни англатади.